“Ливерпуль” катта трансферни барбод қилди
Ҳужум чизиғини кучайтиришга интилаётган “Ливерпуль” асосий нишонлардан бири сифатида “Ньюкасл” ва Англия терма жамоаси форварди Энтони Гордонни танлаган эди.
The Telegraph нашрининг маълум қилишича, мерсисайдликлар кутилмаганда 23 ёшли футболчи трансферидан воз кечди.
Манбага кўра, бунга “Ньюкасл” мутасаддиларининг ҳужумчи трансферига “Ливерпуль” ҳимоячиси Жаррел Куансини қўшишни талаб қилгани сабаб бўлди. Бу талаб ливерпулликларга маъқул келмади.
Энтони Гордон ўтган мавсумда барча турнирларда 49 маротаба майдонга тушиб, 12 та гол ва 11 та ассист муаллифи бўлганди. Истеъдодли футболчининг трансфер суммаси 60 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар