“Ливерпуль” катта трансферни ҳал қилди

  • 28 августа, 2024, 20:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Ливерпуль” раҳбарияти “Ювентус” билан Федерико Кьеза трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо ўз ижтимоий тармоқлари орқали хабар тарқатди.

Манбага кўра, ливерпулликлар дастлаб 13 миллион евро миқдорида бадал пули тўлайди ва ўйинчининг иштирокига қараб, кейинчалик турли устамалар қўшилади.

Кьезанинг ўзи билан “Ливерпуль” тўрт йиллик битим ва ҳар мавсум учун 5 миллион евродан маош тўлаш бўйича келишиб олгани айтилмоқда.

26 ёшли ҳужумкор футболчининг Турин клуби билан келишуви 2025 йилнинг ёзигача тузилган эди. Бироқ янги бош мураббий Тиаго Мотта Федерико Кьезани таркибга қўшмади ва клуб бу ўйинчини сотиб юборишга мажбур бўлди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию