“Ливерпуль”: Кетсанг, кетавер!

“Ливерпуль” раҳбарияти клуб тарбияланувчиси бўлган Трент Александер-Арнольд билан ҳамкорликни узайтиришга ҳаракат қилмоқла.

Англиялик ҳимоячининг клуб билан амалдаги келишуви жорий мавсум охирида якунланиб, у эркин агентга айланади.

26 ёшли футболчини бепул қўлга киритмоқчи бўлаётган жамоалар сафи кенгаймоқда. Хусусан, “Реал” анчадан бери Трентни ўз сафида кўришни истаяпти.

Caught Offside сайтининг маълум қилишича, ливерпулликлар Трент ҳамкорликни узайтириш бўйича таклифни таклиф қилмаган тақдирда унинг ўрнини боса оладиган ўйинчиларни топиб қўйди.

Манбага кўра, “қизиллар”нинг рўйхатига Жереми Фримпонг (“Байер”), Майкл Кайоде (“Фиорентина”) ва Вандерсон (“Монако”) киритилган.

Transfermarkt портали эксепртлари Фримпонгни 50, Кайодени 25 ва Вандерсонни 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!