"Ливерпуль" Конатега ўринбосар топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Бёрнли" ҳимоячиси Максим Эстев фаолиятини Англиянинг етакчи клубларидан бирида давом эттириши мумкин.

Teamtalk нашри хабарига кўра, 23 ёшли француз футболчисига "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар уни Ибраима Конатенинг эҳтимолий ўринбосари сифатида кўрмоқда.

Манба маълумотларига кўра, Эстевнинг трансфер қиймати тахминан 28 миллион еврони ташкил қилади.

Ўтган мавсумда ҳимоячи "Бёрнли" сафида 36 та учрашувда майдонга тушди. У мазкур ўйинларда гол ёки голли узатма қайд этмади.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!