"Ливерпуль" Конатега ўринбосар топди
"Ливерпуль" "Милан" ҳимоячиси Фикайо Томори билан шартнома имзолаш имкониятларни кўриб чиқмоқда.
"Sports Boom" нашри берган маълумотига кўра, мерсисайдликлар раҳбарияти Томорини ёзда клубни тарк этиши кутилаётган Конатега муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда. 28 ёшли ҳимоячининг ўзи ҳам АПЛга қайтишни истаяпти. Футболчининг фикрича, Англияда ўйнаш унинг миллий терма жамоага чақирув олиш имкониятини оширади.
Фикайонинг айни вақтда трансфер бозоридаги нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, англиялик футболчи 2021 йилдан бери Италия клуби сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида футболчи 203 та беллашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 6 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди.
Фикрлар