“Ливерпуль” кутилмаганда катта трансферга қўл урди
Янги бош мураббий Арне Слот қўл остида Англия Премьер-лигаси ғолиблиги учун курашга киришаётган “Ливерпуль” таркибини кучайтиришга қарор қилди.
Ливерпулликлар ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар ўз таркибига янги ижрочиларни қўшиб олишни муўлжаллаган.
The Sun нашрининг ёзишича, мерсисайдликлар ҳимоячи Марк Гехи учун курашга қўшилди. Бу футболчини олмоқчи бўлган клуб катта харажат қилиши керак. Чунки “Кристал Пэлас” ўз ўйинчиси учун камида 75 миллион фунт (88 миллион евро) талаб қилмоқда.
“Лиерпуль” 24 ёшли ҳимоячи учун курашда яна бир бадавлат клуб “Ньюкасл” билан рақобатлашишига тўғри келади.
Гехи яқинда Германия мезбонлик қилган Европа чемпионатида Англия терма жамоасининг асосий ўйинчиларидан бири бўлди.
Фикрлар