"Ливерпуль" мактаб болалари ёхуд иккинчи таркиб билан "Челси"ни ютдими?
"Ливерпул" "Челси"га қарши иккинчи таркиб билан ўйнади, деган фикрлар жуда кўп янгради. Ҳа, бу аниқ. Асослаб ҳам бера оламан:
Асосий таркибда майдонга тушган Эллиот (Салоҳ), Гакпо (Нуньес, Жота), Гравенберх (Собослаи), Брэдли (Арнольд), Конате (Матип), Келлехер (Алиссон) каби футболчилар аслида қавс ичидаги ижрочиларнинг жароҳати боис бошланғич таркибга лойиқ кўрилди. Гакпо, Эллиот ва Конате, шунингдек, Эндо ўртачароқ тоифа.
Захирадан майдонга тушган Қуанса, Даннс, Макконел ва Кларк ўринбосарлар таркиби футболчилари. Шунингдек, Гомес одатда ҳимоянинг исталган қисмида ҳаракат қила олади ва асосий таркиб аъзолари сафдан чиққан пайтда кўриниш беради. Цимикас эса Робертсонга ўринбосар.
Бугун чиндан асосий таркибнинг ажралмас қисми бўлганлардан фақат Ван Дейк, Макалистер ва Луис Диасни таъкидлаб ўтган бўлардим.
Хуллас, шунақа чигал ҳолатда ҳам соврин ютишни эплаган Клоппга тасанно. "Ливерпуль" мухлислари унга ва қаердандир финалга келиб қолган "Челси"га раҳмат айтиши керак. Балки бошқа бир АПЛ гранди бунақа йўқотишлари бор "Ливерпуль"га мағлуб бўлмасмиди ва биз воқеликдан бу қадар ҳайратланмасмидик деган тахминим бор. Ҳар ҳолда, бир неча кун аввал "Арсенал" ўйиндаги тотал устунлик эвазига "қизиллар"дан устун келганди (3-1).
Карим Худайқулов
Фикрлар