"Ливерпуль" Мане трансферини кўриб чиқмоқда

CHERY AUTO

"Ливерпуль" "Вулверхэмптон" ҳужумчиси Матеуш Манени ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда “ТЕАМtalk” нашри маълум қилди.

Tecno

Манба маълумотига кўра, мерсисайдликлар 18 ёшли футболчини анчадан бери кузатиб келмоқда. Бундан ташқари, Маненинг агенти "Ливерпуль"нинг бир нечта футболчилари билан ҳам алоқаси яхши бу эса келишувни тезроқ амалга оширишга ёрдам бериши мумкин. 

Англиялик футболчининг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 250 минг еврога баҳоланмоқда. Унинг клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунига етади. 

Маълумот учун, Матеуш жорий мавсум АПЛда "бўрилар" сафида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!