"Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньяр "Ливерпуль"га кутилаётган трансфери амалга ошмайдиган бўлди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Англия чемпиони 25 ёшли словакиялик футболчининг трансфер нархи жуда ҳам юқори экани сабабли уни сотиб олмасликка қарор қилган. "Нерадзуррилар" Шкриньярни 74 миллион еврога сотишни режалаштираётган эди. Transfermarkt портали эса уни 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Милан Шкриньяр жорий мавсум А Серияда 10 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)