“Ливерпуль” Муҳаммад Салоҳ ва Виржил ван Дейк бўйича бир қарорга келди

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ёзда жамоадан кетишини айтганидан кейин етакчи ўйинчилар – Муҳаммад Салоҳ ва Виржил ван Дейк ҳам клубда қолмаслиги ҳақида хабарлар чиққан эди.

Football Insider нашрига кўра, “Ливерпуль” хўжайинлари икки ўйинчи бўйича якуний қарорга келган. Раҳбарият уларни олиб қолиш учун бор имкониятини ишга солади.

Жамоа мутасаддилари Юрген Клоппнинг ўрнини эгаллайдиган мураббий учун ўзаги шаклланиб бўлган таркибни ўйнатиш энг оптимал вариант эканини таъкидламоқда.

Муҳаммад Салоҳ “қизиллар”нинг ҳужум чизиғида асосий фигура ҳисобланади. Виржил ван Дейк эса, ҳимоячилар етакчиси сифатида жамоага катта фойда келтирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!