Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Ливерпуль" ниҳоят буни уддалади

2009 йилдан буён қайд этилган илк ғалаба

"Ливерпуль" 2009 йилдан буён илк маротаба "Реал"ни таслим этди. 

Арне Слот қўл остидаги жамоа Мадрид клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Бу Чемпионлар лигасида "Ливерпуль"нинг "Реал" устидан 2009 йилдан буён илк ғалабаси бўлди. Ўшанда инглизлар "Энфилд"да ЕЧЛ 1/8 финали доирасида 4:0 ҳисобида зафар қучганди. 

Шундан бери "Ливерпуль" "Реал"га 7 маротаба мағлуб бўлди ва бир маротаба дуранг натижа қайд этди. 

 
Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ