"Ливерпуль" Ориги билан янги шартнома имзоламоқчи

"Ливерпуль"  раҳбарияти ҳужумчи Дивок Ориги билан янги шартнома имзоламоқчи.

Liverpool Echo нашри хабар беришича, бош мураббий Юрген Клопп бельгиялик форвардни ўз жамоаси сафида сақлаб қолмоқчи.

Оригининг "қизиллар" билан шартномаси 2020 йилда якунланади. 

Маълумот учун Ориги жорий мавсумда "қизиллар" сафида АПЛ доирасида 10та учрашувда 2та гол урди ва 1та голи пас амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!