"Ливерпуль" Оригига янги шартнома таклиф қилди
"Ливерпуль" клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Дивок Оригига янги шартнома таклиф қилди.
“Олдимда янги шартнома турипти. Милли терма жамоалар ўйинларидан сўнг биз клуб билан бу масалани муҳокама қиламиз”, - дейди бельгиялик футболчи.
Маълумот учун, Ориги ўтган мавсум “Ливерпуль” сафида жами 24та ўйинда майдонга тушди ва 7та гол уришга эришди. Унинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ унга "Эвертон", "Кристал Пэлас" ва "Вулверхэмптон" каби жамоалар харидор бўлишаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар