Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

“Ливерпуль” ўз тарихини ўзгартирди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Яхши анъана бошланди

Европа Чемпионлар лигасининг учинчи тури “Ливерпуль” учун ҳам тарихий аҳамият касб этгани билан хотирадан қоладиган бўлди.

Арне Слот шогирдлари Германияга сафар қилиб, “Лейпциг” майдонидан кичик ҳисобдаги ғалаба билан қайтди.

Шу орқали, ливерпулликлар янги мавсумда сафар учрашувлари қаторасига олти маротаба зафар қучди. Бу клуб тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади.

Қолаверса, “қизиллар” янгича форматда ўтказилаётган Европа Чемпионлар лигасининг дастлабки учта учрашувини ўз фойдасига ҳал қилиб, мусобақада “Астон Вилла” билан биргаликда пешқадамлик қилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ