"Ливерпуль" посбони Испания клубига ўтмоқда
"Реал Бетис" мерсисайдликлар дарвозабони Адрианни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Испаниялик посбоннинг "Ливерпуль" билан шартномаси 30 июнь куни якунига етишини инобатга олсак, "яшиллар" сафига у эркин агент мақомида ўтади. Тажрибали голкипер клуб билан бу борада оғзаки келишувга эришган. Расмий трансфер июль ойида эълон қилиниши кутилмоқда.
Севилья клуби 37 ёшли футболчи учун бегона эмас. Адриан футболчилик фаолиятини айнан шу жамоада бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, Адриан "Ливерпуль"нинг 3-дарвозабонига айланиб қолган эди. У "қизиллар" билан 5 йил давомида барча мусобақаларда 26 та учрашувда майдонга тушган.
Фикрлар