"Ливерпуль" супер трансферга тайёрланмоқда

  • 15.01.2026 01:44
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиянинг "Ливерпуль" клуби катта трансферга ҳозирланмоқда.

Tecno

Мерсисайдликлар ёзги трансферлар бозорида яна бир катта юришни амалга оширишга тайёр. Хабарларга кўра, "қизиллар" "Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем учун 207 миллион евродан воз кечишга тайёр. Жуд 2023 йилда "Боруссия Дортмунд"дан "қаймоқранглилар" сафига 127 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Футболчининг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунига етади. Хавбекнинг "трансфермаркт"даги нархи 160 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Беллингем жорий мавсумда умумий 23та ўйинда иштирок этиб, 5та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!