"Ливерпуль" тақдирга тан берди!
"Ливерпуль" "Байер" устози Хаби Алонсони бош мураббий этиб тайинлаш фикридан воз кечди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар тарқатди.
"Қизиллар" мутахассис билан маълум вақт алоқада бўлган, лекин Хабидан аниқ жавоб олишмаган. Месисайдликлар мураббий Леверкузендан кетмоқчи эмас дея ҳисобламоқда.
Энди, "Ливерпуль" бор эътиборини "Спортинг" мураббийи Рубен Аморимга қаратади. Шунингдек, "қизиллар" "Брайтон" устози Роберто Де Дзерби вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.
Фикрлар