“Ливерпуль” тарихда бунақа шарманда бўлмаган эди
Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” Премьер-лиганинг 29-турида чемпионат аутсайдери “Вулверхэмптон”га кутилмаганда 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Мерсисайдликлар иккинчи бўлимга қўшиб берилган тўртинчи дақиқада гол ўтказиб юборди. “Бўрилар” сафида ғалаба голига Андре Триндаде муаллифлик қилди.
Opta Sport статистик портали маълумотига кўра, “Ливерпуль” жорий мавсум АПЛда 90-дақиқадан кейин ўтказиб юборилган голлар сабаб бешинчи марта мағлуб бўлди. Лига тарихида ҳеч бир жамоа бир мавсумда бундай кўрсаткичга дуч келмаган.
Аввалроқ мерсисайдликлар АПЛ доирасида 90-дақиқадан кейин “Манчестер Сити”га (1:2, 25-тур), “Борнмут”га (2:3, 23-тур), “Челси”га (1:2, 7-тур) ва “Кристал Пэлас”га (1:2, 6-тур) шу тарзда мағлуб бўлган эди.
Фикрлар