“Ливерпуль” учта супертрансферга қўл урмоқчи

“Ливерпуль” ёзги трансферлар вақтида жамоа таркибини сезиларли даражада кучайтиришга қарор қилган.

CaughtOffside нашри “қизиллар” ўтган мавсум “Байер”нинг ўз тарихида биринчи бор чемпион бўлишига катта ҳисса қўшган уч футболчини олишни мўлжаллаётганини ёзди.

Манбага кўра, ливерпулликлар нишонига Флориан Вирц, Жереми Фримпонг ва Эсекьел Паласиос тушган.

Учала футболчи ўз амплуасида универсал ҳисобланади. Вирц ҳужум уюштиришда жой танламайди, Паласиос майдон марказида бир неча позицияни ёпа олади, Фримпонг ҳимоянинг учта нуқтасида ўйнашдан ташқари, ҳужумчиларга ёрдам беришни ҳам уддалайди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!