"Ливерпуль" Ван Дейкга ўринбосар топди
"Ливерпуль" Миланнинг "Интер" клуби ҳимоячиси Алессандро Бастонини нишонга олди.
"TEAMtalk" нашри берган хабарларга кўра, мерсисайдликлар италиялик ҳимоячини мавсум якунида сотиб олишни режалаштирмоқда. "Қизиллар" Бастонини жамоа сардори Виржил ван Дейкга ўринбосар сифатида кўрмоқда ёки уни айнан нидерландиялик ҳимоячи билан тандем сифатида ўйнатиши ҳам мумкин. 26 ёшли футболчига Каталониянинг "Барселона"си ҳам қизиқмоқда. Бундан ташқари, "Интер" итальян футболчи учун янги шартнома таклиф қилиши ҳам мумкин. Бастонининг нархи 80 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот учун, ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда умумий 20та учрашувда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 5та голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар