“Ливерпуль” юлдузи “Барса”дан таклиф кутяпти

“Ливеруль”нинг колумбиялик ҳужумчиси Луис Диас фаолиятини Испания чемпионатида давом эттирмоқчи.

Айни пайтда “Барселона” келаси мавсум олдидан ҳужум чизиғига ўйинчи қидирмоқда. Каталонияликлар бу позицияга икки футболчи – “Атлетик” вакили Нико Уильямс ва “Ливерпуль”да Луис Диасни мўлжаллаб турибди.

Журналист Фернандо Полога кўра, “Барса”га Луис Диас кўпроқ маъқул тушган. Чунки 27 ёшли футболчи анча тажрибали ва Нико Уильямсдан кўра, самарадорлиги юқори.

Луис Диаснинг ўзи Каталониядан расмий таклиф келишини кутмоқда. Бу трансфер каталонияликларга 60 миллион еврога тушади. Уни амалга ошириш учун “Барса” Рафиньяни сотиб юборишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!