“Ливерпуль” юлдузи кутилмаган қарорга келди
“Ливерпуль” марказий ҳимоячиси Виржил ван Дейк Саудия Арабистони клубларидан таклиф олган эди. Клуб тажрибали ўйинчини 55 миллион еврога қўйиб юборишини маълум қилган.
Нидерландиялик футболчининг ўзи келажаги бўйича кутилмаган қарорга келди. Ван Дейк клубни тарк этмоқчи эмас ва фаолиятини “Ливерпуль”да давом эттиришни маъқул кўрди.
Журналист Грэм Бэйлининг ёзишича, Виржил ван Дейк клуб раҳбариятини янги шартнома бўйича музокараларга очиқлиги ҳақида огоҳлантирган.
Англия Премьер-лигасининг энг зўр марказий ҳимоячиларидан бўлган ван Дейкнинг амалдаги битими 2025 йилнинг ёзида якунланади.
Фикрлар