“Ливерпуль” юлдузи “Реал”га ўтишга розилик берди
Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи Мадриднинг “Реал” клуби таклиф этган шартнома шартларига розилик берди.
Бу ҳақида SportskillsUK нашри журналистлари хабар чиқарди.
Манба маълумотига кўра, венгриялик футболчи ҳафтасига тахминан 350 минг фунт стерлинг маошни назарда тутувчи шартнома шартлари асосида жамоасини алмаштиришга кўнган.
Собослаининг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ярмигача мўлжалланган. Англия клуби футболчини сотиш масаласида ҳеч қандай босимни ҳис қилмаяпти ва ярим ҳимоячи жамоада қолишига ишонмоқда.
Аввалроқ, Собослаи клуб раҳбариятидан маошини оширишни сўраган ва “Реал” таклиф қилган миқдордаги суммани айтган эди. Аммо клуб томонидан бу сўровга расмий жавоб берилмаган.
Агар Доминик Собослаи барибир “Реал”га ўтиш ташаббусини кўтарса, трансфер суммаси «Ливерпуль» позициясига боғлиқ бўлади, ҳозирча клуб молиявий талабларини билдиргани йўқ.
Жорий мавсумда венгриялик яримҳимоячи «Ливерпуль» сафида барча мусобақаларда 35 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол урган ва 7 та голли узатма берган.
Фикрлар