“Ливерпуль”да катта йўқотиш

“Ливерпуль” ўйинчиларидан Харви Эллиот Англия U-21 терма жамоаси сафида оёғини синдириб олди.

The Telegraph нашрининг ёзишича, бу воқеа терма жамоанинг машғулотларида рўй берди. Оёқ панжаларида оғриқ ҳис қилган 21 ёшли футболчи тиббиёт хизмати вакилларига мурожаат қилиб, муаммони айтган.

Чуқурлаштирилган текширув Эллиоттнинг панжа суяклари ёрилганини кўрсатда. Энди иқтидорли ўйинчи камида бир ой давомида даволанишига тўғри келади.

Эллиотнинг ўзи кейинги ФИФА кунлари якунлангунича сафга қайтишга умид қиляпти. У 20 октябрь куни “Челси”га қарши ўтказиладиган учрашувда иштирок этишни режа қилган.

Иқтидорли ҳимоячи жорий мавсумда “Брентфорд” билан учрашувда захирадан майдонга тушиб, атиги етти дақиқа ўйнаган холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!