“Ливерпуль”да ўйнаб юрсанг бўлмасмиди?
Ўз даврида “Ливерпуль”да порлаган Жоржиньо Вейналдум жамоа танлашда хато қилгани маълум бўлди. Юрген Клоппнинг жамоада қолиш таклифини рад этган нидерландиялик футболчи ўтган ёзда ПСЖ сафига қўшилганди.
Аслида Вейналдум “Барселона”га ўтиши кутилганди. Бироқ, парижликларнинг катта маош беришига қизиққан ўйинчи манзилини ўзгартирди. ПСЖдаги фаолияти кутилганидек кечмаяпти. Жамоада етакчилик қилишга кўниккан ярим ҳимоячи Париж клубида асосий таркибга киришга қийналмоқда.
Жоржиньо келаси ёз яна Англияга қайтмоқчи. Унга “Астон Вилла” қизиқиш билдирган. Бу жамоани бошқараётган Стивен Жеррард Вейналдумнинг мухлиси ҳисобланади.
“Астон Вилла” хўжайинлари жамоа олдига Европа миқёсидаги мусобақаларга йўлланма олиш вазифасини қўйган. Бош мураббий Жеррард бу ишни уддалашда Вейналдумнинг тажрибаси қўл келишига ишонмоқда.
Фикрлар