
“Ливерпуль”да қолмасанг бўлмайди!
Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” раҳбарияти жамоанинг энг тажрибали ўйинчиларидан бири Эндрю Робертсга янги шартнома берадиган бўлди.
Аслида ливерпулликлар чап қанот ҳимоясига янги ўйинчи – Милош Керкезни олиб келган эди. Бироқ АПЛнинг дастлабки ўйинлари бу футболчи ҳали гранд клубда ўйнашга тўлиқ тайёр эмаслигини кўрсатди.
Football Insider нашрининг маълум қилишича, Керкезнинг ўйинидан кейин клуб мутасаддилари шартномаси шу мавсум охирида тугайдиган Робертсонга янги битим беришни маъқул топган.
Эндри Робертсон “Ливерпуль”да 2017 йилдан бери ўйнаб келади. Чап қанот ҳимоячиси ҳозиргача 346 та учрашувда майдонга тушиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари ўз ҳисобига 12 та гол ва 67 та ассист расмийлаштирган. Transfermarkt портали ўйинчини 18 миллион еврога баҳоламоқда.
Comments