“Ливерпуль”дан кетмасам бўлмайди
“Ливерпуль”нинг захира дарвозабони Кувин Келлехер бошқа жамоага кўчиб ўтишга тайёр эканини таъкидлади. Ирландиялик дарвозабон биринчи рақамли голкипер сифатида ўйнаш истагида экан.
“Ливерпуль”даги дебютини 2019 йили нишонлаган посбон асосий таркибга кира олмаяпти. У биринчи рақам эгаси Алиссон Бекер соясида қолиб келмоқда.
25 ёшли Келлехер якунланган мавсумда рақобатчиси жароҳат туфайли сафдан чиққан пайт атиги ўн маротаба майдонга тушди.
- “Ливерпуль”нинг асосий дарвозабони сифатида майдонга тушсам, зўр бўларди. Лекин аҳмоқ эмасман. Алиссон бир неча йилдан бери жаҳоннинг энг зўр дарвозабонларидан бири бўлиб турганини яхши биламан.
“Ливерпуль”да ажойиб даврни бошдан ўтказдим. Мен клубни, мухлисларни яхши кўраман, ходимлар ва футболчилар билан муносабатим зўр. Бироқ кейинги қадамим биринчи рақамда ўйнаш, буни бошқа жамоада амалга оширишим керакка ўхшайди, - деди Кувин Келлехер.
Фикрлар