Ливерпулликлар “Реал”нинг катта трансферини барбод қилмоқчи
“Реал” ёзги трансферлар вақтида “Ливерпуль” ҳимоячиси Трент Александер-Арнольдни ўз сафига қўшиб олишни режалаштираётган эди.
Мадридликлар мақсадига эришиш учун Жуд Беллингемдан ҳам фойдаланди. 20 ёшли ҳужумкор футболчи Англия терма жамоасидаги дўсти Трентни “Қироллик клуби”га кўчиб ўтишга кўндириб кўрмоқчи бўлди.
CaughtOffside нашрига кўра, “Ливерпуль” раҳбариятининг қарори “Реал” трансферини барбод қилиши мумкин. Ливерпулликлар Трентга узоқ муддатли шартнома таклиф қилмоқчи.
Агар футболчи таклифни қабул қилса, у билан беш йиллик битим имзоланади.
Александр-Арнольд “Ливерпуль” тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг ҳозирги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етиши белгиланган.
Фикрлар