“Ливерпуль”нинг асосий “қуроллари” “МЮ”га қарши майдонга тушиши кутилмоқда
Ads

 

“Ливерпуль” жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп “Манчестер Юнайтед”га қарши АПЛ 21-турида Жордан Хендерсон, Филиппе Коутиньо ва Жоэль Матип тушишига умид билдирди.

“Уларнинг ҳаммаси учрашув олдидан машғулотларда қатнашди. Аммо уларни майдонга тушириш олдилан вазиятга ва уларнинг ҳолатига баҳо берамиз. Лекин улар майдонга тушиши мумкин” — дейди Клопп. 

Коутиньо ўйнамаётган пайтда жамоага ранг-баранглик ва вазиятларни охирига етказиш каби ҳусусиятлар етишмаяти. Хендерсон билан ҳам худди шундай. Улар йўқ пайтда умуман бошқача йўл қидиришимизга тўғри келади” – деди германиялик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, “МЮ” ва “Ливерпуль” ўртасидаги учрашув 15 январь куни Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.