"Ливерпул"нинг собиқ ҳимоячиси: "Бу мен кўрган энг яхши финал бўлди"

"Ливерпул"нинг собиқ ҳимоячиси Глен Жонсон ЖЧ-2022 финалини шу пайтгача бўлиб ўтган турнирлар давомидаги энг яхшиси деб атади.

"Бу, албатта, мен кўрган энг яхши финал, шубҳасиз, принципиал жиҳатдан энг яхши ўйинлардан бири бўлди. У ерда қизил карточкадан бошқа ҳамма нарса бор эди: ажойиб ҳужум, кучли ҳимоя, голлар, сейвлар...

Менимча, бу мен кўрган энг яхши якун. Ушбу финал 2005 йилда Истанбулда бўлиб ўтган ўйиндан ҳам яхшироқ тус олди. Тўғри, ўшанда "Ливерпуль" ажойиб камбэк қилган эди, бироқ ЖЧ финалининг обрўси бу каби ўйинлардан анча юқорироқ туради", - деди Жонсон.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда ўтган финалда "қизил иблислар" "россонерилар"ни аламли камбэк билан жазолаган ва якунда ЕЧЛ бош совринини қўлга киритган. Қатардаги мундиалнинг ҳал қилувчи баҳсида эса Аргентина Францияни ўшанга ўхшаш ҳисобда таслим этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!