"Ливерпуль"нинг трансфер орзуси — Майкл Олисе

"Ливерпуль" "Бавария" вингери Майкл Олисени ёзги трансфер ойнаси олдидан асосий мақсад сифатида кўрмоқда.

"Sky Sport" журналисти Флориан Плеттенберг маълумотига кўра, 24 ёшли франциялик ҳужумчи "қизиллар" учун орзудаги трансфер ҳисобланади. Клуб ҳатто футболчи бўйича сўров юборган, бироқ ҳозирча бу келишувни мутлақо амалга ошмайдиган деб баҳоламоқда.

"Бавария" эса Олисени сотиш ниятида эмас. Клуб 2029 йил ёзигача амал қиладиган шартномани узайтириш ва молиявий шартларни яхшилашни режалаштирган.

Шу сабабли "Ливерпуль" эътиборини Бундеслигадаги яна бир ҳужумчи — "РБ Лейпциг" футболчиси Ян Диоманде томон бурди.

Олисе жорий мавсум Бундеслигада 23 учрашувда 10 та гол ва 16 та голли узатмани амалга оширган. Диоманде эса 23 ўйинда 9 бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, 5 та голли узатма берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!