"Локо" байрам кайфиятини бузолмади. "Пахтакор" "Тошкент дербиси"ни ўз фойдасига ҳал қилди

Coca Cola Суперлигаси 25-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда "шерлар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндаги ягона гол 38-дақиқада Игорь Сергеев томонидан киритилди. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган ҳужумчи Жавоҳир Илёсовни алдаб ўтиб, ўткир бурчакдан аниқ зарба берди.

Ушбу ўйиндан сўнг "темирйўлчилар" турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Пахтакор" чемпион сифатида навбатдаги ўйинни ўтказди.

  • Суперлига
  • 25-тур

Локомотив

0 : 1

29/11/2020 16:15

Пахтакор

  • Игорь Сергеев 38'

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! "Пахтакор" чемпионлини нишонлайдиган кунда яна мухлисларига ғалаба тақдим этди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    "Локо" рақиб жарима майдони олдида штурм уюштирмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Илёсов ўз жойини ташлаб чиқди ва тўпни узоқлаштирди.

  • 85'

    "Пахтакор" таркибида Достон Ҳамдамов ўрнига Шерзод Аъзамов туширилди.

  • 82'

    Ҳамдамовнинг стандарт вазиятдан берган зарбаси жонли девордан ўтмади.

  • 79'

    Муҳаммадиев ўрнига Абдумўминов туширилди.

  • 76'

    "Пахтакор"да Собирхўжаев ўрнига Абдуллаев, Черан ўрнига Эркинов туширилди.

  • 75'

    Чераннинг зарбаси жуда хавфли чиқди. Бироқ тўп йўналишини ҳимоячилар ўзгартира олди.

  • 72'

    Бикмаевнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 71'

    Амонов ва Исмоилов курашида Анзур ютиб чиқди. Тажрибали ҳимоячи рақибини ўтказмади.

  • 69'

    "Темирйўлчилар" таркибида ҳаракат қилган Погребняк ва Афонин ўрнига Бикмаев ҳамда  Ўлмасалиев майдонга туширди.

  • 68'

    Машарипов ва Сергеев комбинация уюштириб, яхши вазият ҳосил қилди. Бироқ иш зарбага келганда тўп Жалолиддиндан узоқлашиб кетди.

  • 66'

    Ҳамдамов марказга узатган тўпга Сергеев бош билан зарба берди. Тўпни ҳимоячилар дарвоза чизиғи устидан қайтарди.

  • 63'

    "Локомотив" сафида ўзгариш: Иброҳимов ўрнига Комилов, Алижонов ўрнига Туропов туширилди.

  • 62'

    Бурчак тўпидан кейин "Локо" жарима майдони ичида палапартишлик юзага келди. Бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришни уддалади.

  • 60'

    Собирхўжаевнинг зарбасидан кейин Илёсов тўпни қайтариб юборди.

  • 59'

    Амоновнинга жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Қувватов ушлаб олди.

  • 56'

    Жавоҳир Алижоновнинг яқин масофадан берган кучли зарбаси ҳимоячидан қайтди.

  • 54'

    Ғуломов ортга тўпни жуда суст тарзда узатди. Сергеев тўпга етиб олишига бир баҳя қолди.

  • 51'

    Тўп назорати "шерлар" томонда. "Локо" прессинг уюштирмоқда.

  • 48'

    Игорь Сергеев дарвозабонни алдаб ўтиб, дарвозага зарба берди. Ён ҳакам байроқчасини кўтариб турган эди. Гол игобатга олинмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Марказга узатилган тўпни Погребняк дарвозага йўллади. Қувватов тўпни қайтарди.

  • 42'

    Машариповнинг узатмасини шериги тутушмади. "Пахтакор" яна тўп йўқотди.

  • 40'

    Машариповда офсайд йўқ эди. Бироқ ён ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 38'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Пахтакор" ҳисобни очди!

    Дарвозабон билан бирга-бир ваўиятга чиққан Сергеев Илёсовни алдаб ўтиб, ўткир бурчакдан дарвозани ишғол этди.

  • 38'

    Узоқ масофадан берилган зарбани Қувватов катта қийинчилик билан ушлаб олди ва дарҳол жамоасининг қарши ҳужумини бошлади.

  • 37'

    Сергеев яна офсайдда қолиб кетди. Собирхўжаев унга узатма амалга оширди ва адашди.

  • 34'

    Сайфиевнинг қўпол хатосидан кейин Амонов тўпни эагаллаб зарба берди. Қувватов тўпни ушлаб олди.

  • 32'

    Ўз жойини ташлаб олдинга чиққан Илёсов Машариповга имконият қолдирмади.

  • 30'

    Махарадзе дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ Сайфиев тўпга тегишни уддалади.

  • 29'

    Машарипов узатган тўпга Ҳамдамов зарба берди. Тўп ҳимоячидан қайтди.

  • 27'

    Махарадзенинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди. 

  • 25'

    Хайдаров стандартдан жарима майдонига пас оширди. Қувватов тўпни муштлари билан уриб юборди.

  • 23'

    Алижоновнинг бош билан йўллаган зарбасини Қувватов ушлаб олди.

  • 22'

    "Пахтакор" стандарт вазиятни комбинацион тарзда ўйинга киритди. Яхши ўйланган ҳужумни дарвозабон пайқади ва тўпни эгаллаб олди.

  • 20'

    Комилов қанотда шерикларига тўп узата олмади. Ҳимоячи унга ҳалал берди ва тўпни ундан чиқиб кетишини таъминлади.

  • 17'

    "Локо" ўйинга фаоллик қўшмоқда.

  • 15'

    Сайфиев қулай имкониятни кўкка совурди. Фаррух шеригига тўп узатиш ўрнига зарба берди. Тўп ҳимоячидан ўтмади.

  • 13'

    "Темирйўлчилар"нинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси ноаниқ узатма туфайли узилиб қолди.

  • 10'

    Чераннинг яқин масофадан боши билан берган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 8'

    Машариповнинг зарбасидан кейин Илёсов тўпни бурчакка уриб юборди.

  • 6'

    Сергеев жамоасининг ҳужумларини барбод қилмоқда. У офсайддан чиқиши лозим.

  • 4'

    "Шерлар" тўпни назорат қилмоқда. Қанотларга узатмалар амалга ошириб, рақибнинг ожиз нуқтаси қидириляпти.

  • 2'

    Илк дақиқалардан олдинга ўтган Сергеев воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин футбол афсонаси Диего Марадона хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!