"Локомотив" - ОКМК ўртоқлик ўйинида 6 та гол урилди

ФИФА кунлари сабаб юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишни мақсад қилган ОКМК ФК Тошкентда «Локомотив» жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди.

Учрашув ўзига хос форматда – ҳар бири 35 дақиқа давом этган тўртта тайм шаклида ташкил этилди. Баҳс давомида иккала жамоа ҳам фаол ва ҳужумкор ўйин намойиш этди. Натижада голларга бой тарзда кечган беллашув 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. 

ОКМК жамоасидан голларга Миржамол Қосимов, Али Абдураҳмонов ва Рубен Санчез муаллифлик қилишди. "Локо"дан Шодиёр Шодибоев, Абдулазиз Абдусаломов ва Акаки Шулайя киритишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!