Coca Cola Суперлигаси 24-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндаги ягона гол 9-дақиқада Жавоҳир Илёсов томонидан киритилди. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган ярим ҳимоячи дарвозабонни ожиз қолдирди.

Ушбу ғалабадан кейин "темирйўлчилар" очколари сонини 34 тага етказиб олди. Қўқонликлар ҳисобида ҳам шунча очко бор.

Қўқон-1912

    Суперлига 24-тур

    25/11/2020 14:30

    0
    :
    1
    Тугади

    Локомотив

    • Жавоҳир Алижонов 9'

    Стадион: Марказий стадион. Қўқон, 900 томошабин

    Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

    45'
    90'

    • 90+4'

      Учрашув якунланди! Матнли трансялция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

    • 90+2'

      Ҳар икки жамоа футболчилари ҳам олдинга ўтишдан тўхтамаяпти.

    • 90'

      Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

    • 88'

      Дарвозабонни алдаб ўтган Якуба Бамба ноаниқ зарба берди.

    • 86'

      Кахи Махарадзе ўз ўрнини Шаҳзод Шаймановга бўшатиб берди.

    • 84'

      Жаримадан берилган зарба жонли девордан қайтди.

    • 83'

      Қўқонликлар жарима майдони яқинида яхши стандарт вазиятга эга бўлди.

    • 81'

      Яқин масофадан йўлланган зарбани мезбонлар ҳимоячилари дарвоза чизиғидан қайтариб қолди.

    • 79'

      Рақибининг тезкор қарши ҳужумини тўхтатиб қолган Холмуҳаммедов огоҳлантирилди.

    • 77'

      Мезбонларнинг кетма-кет бурчак зарбаларини "Локо" футболчилари бартараф этди.

    • 74'

      Жаҳонгир Абдумўминов майдонга тушди. У Жавоҳир Алижоновни алмаштирди.

    • 73'

      Ҳар икки жамоа вакиллари тинмай ҳужумлар уюштирмоқда. Тўп марказда турмаяпти.

    • 70'

      Марат Бикмаев узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Зарбага аниқлик етишмади.

    • 68'

      Рўзиевнинг зарбаси ҳимоячидан қайтди.

    • 66'

      Ўз жойини ташлаб чиққан Илёсов тўпни узоқлаштирди.

    • 63'

      "Локо" сафида ўзгариш: Диёр Туропов, Дилшод Комилов ҳамда Вадим Афонин ўрнига Марат Бикмаев, Авазбек Ўлмасалиев ва Фаррух Иброҳимов ўйинга қўшилди.

    • 61'

      Тўп учун курашда Туропов рақиби билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

    • 59'

      Филипп Раевац ўрнига Якуба Бамба майдонга тушди.

    • 57'

      Ҳасанов қанотдан яхши узатма амалга оширди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

    • 55'

      Қўқонликлар ўйин темпини оширмоқда. Уларга гол зарур.

    • 53'

      Абдулҳамидов қарши ҳужумга ўтди. Бироқ ҳимоячи унга ҳалал беришни уддалади.

    • 50'

      Ҳасанов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

    • 48'

      Иккинчи 45 дақиқаликни ҳам меҳмонлар ҳужумкор бошлади.

    • 46'

      Иккинчи тайм бошланди!

    • 46'

      Бўлимлар оралиғида мезбонлар сафида ўзгариш: Музаффар Музаффаров ўрнига Ҳамидулло Абдуҳамидов ўйинга қўшилди.

    • 46'

      Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.

    • 45+1'

      Танаффус!

    • 45'

      Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

    • 43'

      Тайм сўнгини "темирйўлчилар" фаолроқ ўтказяпти.

    • 41'

      Амонов узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Зарбага аниқлик етишмади.

    • 38'

      Жарима майдонига етказиб берилган тўпни қўқонлик ҳимоячилар узоқлаштирди.

    • 35'

      Микляев шогирдлари фаолликни оширмоқда. Энди улар рақиб жарима майдони яқинида тез-тез кўриниш беряпти.

    • 33'

      Дилшод Комилов тупган тўп ҳимоячига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди.

    • 32'

      Диёр Туроповнинг голи офсайд туфайли инобатга олинмади.

    • 29'

      Файзиевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Раевац огоҳлантирилди.

    • 27'

      Ҳасанов яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга ола олмади.

    • 24'

      Туроповнинг зарбасига аниқлик етишмади.

    • 22'

      "Темирйўлчилар"нинг камсонли уринишларидан навбатдагиси ҳам бесамар якунланди.

    • 19'

      Жарима майдонига узатилган тўпни Илёсов эгаллаб олди.

    • 17'

      Майдон эгалари тинмай ҳужум уюштиряпти. "Локо" қарши ҳужумда яхши ҳаракат қилмоқда.

    • 14'

      "Локо" футболчиси воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

    • 12'

      Марказга оширилган тўпни "темирйўлчилар" майдон ташқарисига чиқариб юборди.

    • 11'

      Жарима майдони яқинида қўқонликлар яхши стандарт вазиятга эга бўлди.

    • 9'

      ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Локомотив" ҳисобни очди!

      Шеригининг ажойиб узатмасидан кейин бирга-бир вазиятга чиқиб борган Жавоҳир Алижонов дарвозани ишғол қилди. Унинг тўпни ўзига бўйсундириши шунчаки зўр чиқди.

    • 8'

      Бош билан берилган зарбани Жавоҳир Илёсов ушлаб олди.

    • 5'

      Шериги узатган тўпга Сардор Азимов ета олмади.

    • 3'

      Майдон эгалари дастлабки дақиқалардан олдинга ўтяпти.

    • 1'

      Учрашув бошланди!

    • 0'

      Футбочлилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида сарт олади.

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)