"Локомотив" таркибини тажрибали футболчи билан кучайтирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Тошкентнинг "Локомотив" клуби янги футболчи трансферини амалга оширди.

"Темирйўлчилар" эркин агент мақомида бўлиб турган Жасур Яхшибоев билан шартнома имзолади. Томонлар ўртасидаги келишув 2027 йилнинг 30 ноябрига қадар амал қилади. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумот учун, "Локомотив" Суперлиганинг жорий мавсумида 11 турдан сўнг 17 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!