"Локомотив"нинг испаниялик легионери: Жамоадошларим билан майдонда кўпроқ мулоқотда бўлишни хоҳлайман, шунинг учун рус тилини ўрганяпман
"Локомотив" клубининг испаниялик ҳимоячиси Диего Барданка Флорес АГМКга бой берилган учрашувдан сўнг, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Мавсумнинг илк учрашуви барча учун қийин ўтади, биз ҳам бундан мустасно эмасмиз. Янги ўйин фалсафаси, янги футболчилар, янги мураббий ва меҳмондаги беллашувда қийин рақибга қарши баҳс олиб бордик. Аммо очиғи, мағлубиятга лойиқ эмасдик. Баҳсда балансни ушлашга муваффақ бўлдик, аммо кичик деталлар натижага таъсир кўрсатди.
Мен рус тилини ўрганишга ҳаракат қиляпман. Машғулотда, футбол вақтида ва оддий кун давомида ишлатиладиган русча сўзларни босқичма-босқич ўрганмоқдаман. Ҳа, мен майдонда жамоадошларим билан мулоқот қилишни, уларга ўйин давомида кўрсатмалар бериб туришни яхши кўраман ва улар буни ёқтиради. Иккинчи голда кутилмаган ҳолатда, сунъий офсайд амалга оширишда хатога йўл қўйдик. Ваҳоланки, биз ўйин давомида жуда кўп маротаба бу ишни яхши уддалагандик. Бу жуда аламли гол бўлди.
Биз ўйинда юзага келадиган бу каби ҳолатлар юзасидан мураббий билан тинимсиз ишламоқдамиз ва бу процесс давом этади. Айниқса, ҳимоявий ҳаракатларда кундан-кунга яхшиланиш кузатиляпти", - деди Барданка.
Фикрлар