Ломаченко ақдан озганми... Теофимо Лопес шундай фикрда

  • 20 декабрь, 2019, 15:41
  • 0
  • Бокс

Енгил вазнда жаҳон чемпиони Теофимо Лопес (15-0, 12 КО) нима учун Василий Ломаченко ёқмаслигини (14-1, 10 КО) айтди.

“Ундан нимага қўрқаман? Мен уни эркак деб ҳисобламайман. У билан оғир жанг бўлади.

Тўғриси, у менга ёқмайди. Ўзини шоҳ, худо деб ҳисоблайди, у ақлдан озган.

Унга қарши икки йил ичида жанг қилиш мақсадим бор. Бу оддий режа”, - деди Лопес.

Эслатиб ўтамиз: Теофимо Лопес IBF камари учун бўлган жангда чемпион Ричард Коммини иккинчи раунддаёқ техник нокаутга учратиб, ушбу йўналишдаги янги чемпионга айланган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!