Ломаченко: Пакьяога қарши рингга чиқишни кутиб қоламан
Ads

WBC енгил вазн тоифасида чемпион Василий Ломаченко Мэнни Пакьяога қарши жанг қилиши ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Бундай жанг мени қизиқитириб қўйди, бироқ жамоада турли ҳил фикрлар мавжуд. Пакьяонинг охирги интервьюсида унинг енгил вазнда фаолият олиб бориш хоҳиши борлигини эшитгандим. Агар бу ростан ҳам содир бўлса, мен бу учрашувни кутиб қоламан, - дея Василийнинг сўзларидан иқтибос келтиради LOMA Official TV нашри.
Маълумот учун, Ломаченко жорий йилнинг май ойида Хорхе Линаресни мағлуб этиб WBC чемпионлик камарини қўлга киритган.