Ломаченконинг эҳтимолий рақиби маълум қилинди
Украиналик боксчи Василий Ломаченко 2024 йилда рингга қайтиши мумкин.
Бу ҳақда Top Rank промоутерлик компанияси раҳбари Боб Арум маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Ломаченко 2023 йил охиригача жанг ўтказмайди, аммо январь ойидан янги рақиб борасида музокаралар бошланади.
Рақибликка даъвогарлар орасида собиқ жаҳон чемпиони Жорж Камбосос ҳам бор. Жанг Австралияда ташкил этилиши режа қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ломаченко охирги жангида Девин Хейнига қарши рингга кўтарилиб, ҳакамлар қарорига кўра имкониятни бой берганди.
Камбосос эса, Макси Хьюсни очколар ҳисобига кўра мағлуб этганди.
Фикрлар