Луис Энрике “Барса” юлдузининг сирини очиб ташлади

  • 16 октябрь, 2024, 17:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике агар жамоаси Европа Чемпионлар лигасининг плей-оффида “Барселона”га тўқнаш келиб қолса, каталонияликларнинг нозик нуқтаси борлигини ошкор қилди.

Испаниялик мутахассис уругвайлик ҳимоячи Рональд Араухо “Барселона”нинг заиф нуқтаси эканини айтиди.

- Араухо – юқори даражали футболчи, лекин айнан у каталонияликлар орасида тўп билан энг бўш ишлайдиган ўйинчи ҳисобланади.

Биз агар “Барселона”га тўқнаш келсак, Араухо тўпни қабул қилиб олганида унга прессинг қўллаб, пас бериши мумкин бўлган йўналишларни ёпиб ташлашимиз керак, - деди Луис Энрике.

ПСЖ ва “Барселона” ўтган йили Европа Чемпионлар лигасининг 1/4 финалида ўзаро тўқнаш келган. Каталонияликлар сафар учрашувидан 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтиб, жавоб ўйинида ўз майдонида 1:4 ҳисобида имкониятни бой берган.

“Барса” учун аламли тугаган ўйинда Рональд Араухо босимга дош беролмай, қизил карточка олган ва шу орқали парижликлар вазиятни ўз фойдасига ҳал қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!