Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Луис Энрике Ферран Торресни қандай кутиб олди?

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Катта трансфер бўлди

“Пари Сен-Жермен” бош мураббийи Луис Энрике “Барселона”дан ҳужумчи Ферран Торреснинг жамоага ўтиши ҳақида фикр билдирди.

- Ферран Торреснинг трансферидан хурсандман. Биз жамоамизни кучайтиряпмиз. Барча имкониятларга очиқ бўлишимиз керак, Ферран эса жаҳон даражасидаги футболчи. Биз уни жуда яхши биламиз.

Ферран бизнинг талабларимизга мослаша олади, ҳужум чизиғида исталган позицияда ўйнаши мумкин. Таркибда шундай футболчи бўлиши муҳим.

Биз жамоани янада кучайтириш устида Луиш Кампуш билан ишлашни давом эттиряпмиз, - деди Луис Энрике журналистлар билан суҳбатди.

Ўтган клуб мавсумида ҳужумчи барча мусобақаларда 49 та ўйинда иштирок этиб, 21 та гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.  

Бундан ташқари, Ферран Торрес 2026 йилги жаҳон чемпионати финалида Аргентина терма жамоаси дарвозасини ишғол қилиб, Испанияга бош совринни тақдим этди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг трансфер қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ