Луис Энрике ҳамкасбини тўққиз бор тиз чўктирди
Луис Энрике бошчилигидаги ПСЖ УЕФА Суперкубоги баҳсида “Астон Вилла” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа испаниялик мутахассис фаолияти давомида ҳамкасби Унаи Эмери жамоаларини тўққизинчи марта мағлуб этди.
Учрашув Австриянинг Зальцбург шаҳридаги “Ред Булл Арена” стадионида бўлиб ўтди. Баҳснинг бош ҳаками сомалилик Умар Абдулқодир Артан бўлди.
Голлар:
- 20-дақиқа: Хвича Кварацхелия — 1:0
- 45-дақиқа: Маджо — 1:1
- 61-дақиқа: Дезире Дуэ — 2:1
Бунга қадар Луис Энрике Унаи Эмери бошқарган жамоаларга қарши саккиз марта ғалаба қозонган, уч марта мағлуб бўлган ва бир учрашув дуранг билан якунланган эди.
Ўтган мавсумда ПСЖ Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Финалда парижликлар Лондоннинг “Арсенал” жамоасини асосий вақтдаги 1:1 ҳисобидан кейин пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида мағлуб этди.
“Астон Вилла” эса Европа лигаси ғолиби бўлди. Финалда бирмингемликлар “Фрайбург”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Фикрлар