Луис Энрике Мбаппенинг жойини алмаштирмоқчи

Европанинг бир неча клублари Килиан Мбаппени талашаётган бир пайтда ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике ҳужумчига янги вазифа юклашни режалаштирмоқда.

Испаниялик мутахассис 25 ёшли ўйинчига эркин ижодкор сифатида майдоннинг исталган нуқтасида ўйнаш ваколатини берган бўлса-да, ундан ҳимояга кўпроқ ёрдам беришни ҳам талаб қилаётган эди.

Сўнгги учрашувларда Килиан асосан марказий ҳужумчи сифатида тўп тепди.

Мавсумнинг иккинчи ярмида Луис Энрике Килиан Мбаппедан бошқа усулда фойдаланмоқчи. Франция матбуотининг ёзишича, мураббийлар штаби жамоанинг асосий юлдузини чап қанотда ўйнатишни режалаштирмоқда.

Луис Энрике ҳужум марказида Рандаль Коло-Муани ёки  Гонсало Рамушдан кўпроқ фойдаланишга қарор қилган.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!