Луис Франция ва Англия клублари таклифини рад этди
“Ювентус”нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Дуглас Луис Франция ва Англия юқори дивизиони клубларидан тушган икки таклифни рад этди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, 28 ёшли футболчи “Ювентус”да қолишга қарор қилган, чунки ҳозир унинг асосий таркибдан жой олиш имконияти яхши.
Аввалроқ Луисни “Манчестер Юнайтед” ўз сафига қўшишга қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
Ўтган мавсумнинг биринчи қисмини Луис “Ноттингем Форест”да, иккинчи қисмини эса “Астон Вилл”да ижарада ўтказди. У жами барча мусобақаларда 34 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар