Луис Суарес: Минимал ғалабага эришдик, аммо яна 90 дақиқа вақт бор

 

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес “Валенсия”га қарши (1:0) Испания Кубоги ярим финал илк ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз минимал ғалабага эришдик, аммо яна 90 дақиқа вақт бор. “Валенсия” кучли, айниқса Испания Кубоги ярим финалида. Жамоам учун гол урганимдан мамнунман, умид қиламанки, шу руҳда ўйнашда давом этамиз”, – деди Суарес.

Маълумот учун, Луис Суарес “Барселона”нинг сўнгги 11 ўйинида 13 та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!