Лукаку 22 йиллик натижани такрорлади

"Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку А Серия 30-тури доирасида "Болонья"га қарши ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Бу бельгиялик футболчи учун жорий мавсумдаги 20-гол бўлди. Бу билан у дебют мавсумда 30 та ўйинда  20 та гол урган тўртинчи футболчига айланди.

Бунгача бундай натижани Роналдо (1998 йил), Иштван Ньерш (1949 йил) ва Жузеппе Меацца (1930 йил) қайд эта олган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)