Асосий мазмунга ўтиш

Яккакурашлар

Лутфиллаев чорак финалда, Ўрозбоевда мағлубият

Nurali
Изоҳлар: 0

Загребда икки ўзбек дзюдочисининг тўқнашуви бўлиши мумкин эди

Хорватиянинг Загреб шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг биринчи кун беллашувлари давом этмоқда.

Айни паллада мусобақада учинчи босқич беллашувлари давом этмоқда. Эътиборлиси, чорак финал жуфтликлари орасида икки ўзбек дзюдочиларини кўриш мумкин эди. Бироқ Диёрбек Ўрозбоев учинчи даврада қозоғистонлик Даурен Сюкеновга имкониятни бой бериб қўйди. Шарофиддин Лутфиллаев эса бу босқичгача Слования ҳамда Туркманистон вакилларини мағлуб этиб етди.

Диёра Келдиёрова ҳам -52 кг. вазн тоифасида польшалик рақибасига қарши баҳсни омадли якунлаб, учинчи даврага йўл олди. Унинг кейинги босқичдаги рақиби бельгиялик Шарлин ван Сник бўлади. Шунингдек, бироздан Муҳриддин Тиловов -66 кг. вазнда тоголик рақибига қарши кураш олиб бориши кутилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ