Льюис Хэмилтон муддатдан олдин чемпион бўлди

"Формула-1" бўйича ўтган АҚШ Гран-присида "Мерседес" жамоаси аъзоси Льюис Хэмилтон муваффақиятли иштирок этиб, жорий йилги мавсум ғолибига айланди.

"COTA" трассасида ўтган мазкур Гран-прида "Мерседес" пойгачиси Валттери Боттас маррани биринчи бўлиб босиб ўтган бўлса, жамоадоши Льюис Хэмилтон финишга иккинчи бўлиб етиб келди. "Ред Булл" шарафини ҳиммоя қилаётган Макс Ферстаппен исми эса кучли учликда порлади.

Шу тариқа пойгани иккинчи бўлиб якунлаган Хэмилтон ўз ҳисобига навбатдаги жаҳон чемпиони унвонини қўшиб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!