Люк Шоу: Ҳаммаси яхши, мен ишончли қўллардаман

Англия терма жамоаси ҳимоячиси Люк Шоу Испанияга қарши (1:2) УЕФА Миллатлар лигаси 1-турида жиддий жароҳат олди.

23 ёшли футболчи 2 бўлим аввалида рақиб ҳимоячиси Дани Карвахаль билан тўқнашиб кетди. Шоу чимга йиқилди ва мустақил равишда кўтарила олмади.  Олти нафар шифокор бир неча дақиқа давомида футболчига тиббий ёрдам кўрсатди. Якунда Шоу замбилда майдондан олиб чиқилди.

Футболчи мазкур воқеадан кейин “Твиттер”даги саҳифасида ҳаммаси яхши эканини маълум қилди. “Кўрсатган муҳаббат ва далдангиз учун ташаккур. Ҳаммаси яхши, мен ишончли қўллардаман. Мен жангчиман ва тез орада қайтаман”, – деди Шоу.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!