Мадридликлар Ферран Торресни "Барса"дан кетишга кўндиряпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Атлетико» жамоаси футболчилари «Барселона» ҳужумчиси Ферран Торресни ўз сафларида кўришни истамоқда.

Marca нашри ёзишича, Испания терма жамоасида бирга ўйнаган «Атлетико» футболчилари Торресни шахсан яхши билади ва уни «Барселона»ни тарк этиб, Мадрид клубига ўтишга кўндиришга уринмоқда. 

Мадридликлар сафидаги бир қатор ўйинчиларнинг фикрича, Ферран «Атлетико» асосий таркибида мустаҳкам жой олиши ва маҳаллий мухлисларнинг севимлисига айланиши мумкин.

Ферран Торреснинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзида ниҳоясига етади. Transfermarkt портали баҳосига кўра, 26 ёшли жаҳон чемпионининг трансфер қиймати 55 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатида айнан Ферран Торреснинг Аргентина терма жамоаси дарвозасига урган ягона голи Испанияга бош совринни келтирди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!